«овқатдан заҳарланиш» тегли мақолалар


Бухородаги тўйда 50 дан ортиқ одам заҳарланди
13 апрель 2024, 21:45

Бухородаги тўйда 50 дан ортиқ одам заҳарланди

Бухоро вилоятидаги тўйда 53 киши, жумладан, 13 нафар бола заҳарланди.

Сурхондарёдаги мактаб-интернатда 30 дан ортиқ ўқувчи овқатдан заҳарланган бўлиши мумкин
20 январ 2024, 21:43

Сурхондарёдаги мактаб-интернатда 30 дан ортиқ ўқувчи овқатдан заҳарланган бўлиши мумкин

Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 32 нафар ўқувчи овқатдан заҳарлангани айтилмоқда. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли бўлиб, ўқув машғулотларига қайтгани маълум қилинди.

Ўзбекистонда 8 ойда 414 киши овқатдан заҳарланди
21 сентябрь 2023, 12:51

Ўзбекистонда 8 ойда 414 киши овқатдан заҳарланди

Ўзбекистонда 8 ой давомида 414 киши овқатдан заҳарланди, уларнинг 2 нафари вафот этди. Касалланганларнинг 81 нафарида ботулизм аниқланди. СЭС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков бундай ҳолатлар боғчаларда кўпроқ кузатилаётганинни қайд этди.

Ангренда овқатдан заҳарланган 24 нафар боғча боласи шифохонага ётқизилди
15 сентябрь 2023, 10:34

Ангренда овқатдан заҳарланган 24 нафар боғча боласи шифохонага ётқизилди

Ангрен шаҳридаги 10-сонли боғчадан 24 нафар бола овқатдан заҳарланиш билан шифохонага ётқизилди, яна 7 нафарига тиббий ёрдам берилиб, уйига жўнатилди. Аввалроқ 14 нафар бола шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди. Боғча вақтинча ёпилди. Шифокорлар 240 нафар болани кўрикдан ўтказди.

Самарқандда 42 нафар фуқаро салатдан заҳарланди
5 август 2023, 10:56

Самарқандда 42 нафар фуқаро салатдан заҳарланди

Ургутдаги тўйда қатнашган 42 нафар фуқаро майонезли салат истеъмол қилиб, заҳарланди. Салатлар тўйдан бир кун аввал тайёрлангани ва музлатгичда сақланмагани аниқланди.

Наманганда оилавий боғча болалари тортдан заҳарланди
4 август 2023, 09:18

Наманганда оилавий боғча болалари тортдан заҳарланди

Уйчи туманидаги «Гулшан» оилавий боғчасида 15 нафар бола туғилган кун учун олиб келинган тортдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг хабар беришича, ҳозирда болаларнинг ҳаммаси соғлом ва улар яна боғчага қайтарилган.

Жиззахда 57 киши овқатдан заҳарланди
27 июн 2023, 13:58

Жиззахда 57 киши овқатдан заҳарланди

Жиззах шаҳридаги ошхоналарнинг бирида таомланган 57 киши заҳарланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилди. Уларнинг 11 нафарига ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилди, 46 нафарининг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Прокуратура ҳолатни ўрганяпти.

Йил бошидан бери 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
16 май 2023, 10:57

Йил бошидан бери 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг ўтган даврида 107 нафар фуқаро овқатдан заҳарланган (22 нафари болалар), 2 бемор вафот этган. Заҳарланишлар энг кўп уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида келиб чиққан.

Тошкент вилоятида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди
18 феврал 2023, 23:52

Тошкент вилоятида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида бир оиладан тўрт киши ҳалок бўлди, яна уч нафари касалхонага ётқизилди. Ўлим сабаби озиқ-овқат ёки ис газидан заҳарланиш бўлиши мумкин. Текширув учун овқат қолдиқларидан намуналар олинди.

Самарқандда бутун оила ботулизмга чалиниб, 2 киши вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди
1 феврал 2023, 08:42

Самарқандда бутун оила ботулизмга чалиниб, 2 киши вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди

Қўшработ туманида бир оиланинг 5 аъзоси ботулизмга чалиниб, уларнинг 2 нафари вафот этганди. Аниқланишича, улар уй шароитида тайёрланган помидор-бодринг тузламасидан заҳарланган.

Тошкентдаги қурилишнинг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди
18 январ 2023, 17:31

Тошкентдаги қурилишнинг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди

Пойтахтдаги қурилиш фирмаларининг бирида 20 нафар ишчи овқатдан заҳарлангани аниқланди. Улар тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага олиб борилган. СЭС хабарига кўра, ҳозирда беморларнинг аҳволи қониқарли.

Икки ойда жами 36 нафар боғча боласи касалхонага ётқизилди — МТВ
23 сентябрь 2022, 17:36

Икки ойда жами 36 нафар боғча боласи касалхонага ётқизилди — МТВ

Август-сентябрь ойларида республика бўйлаб жами 36 нафар боғча боласи турли хил касалликлар билан касалхонага ётқизилди. МТВ бу каби ҳолатларнинг барчасини тегишли хулосасиз овқатдан захарланиш деб бўлмаслигини қайд этди. Вазирлик журналист ва блогерлардан тўғри ахборот тақдим этишни сўрамоқда.

Навоийда боғча болалари овқатдан оммавий заҳарлангани айтилмоқда
11 сентябрь 2022, 15:20

Навоийда боғча болалари овқатдан оммавий заҳарлангани айтилмоқда

Тармоқларда Кармана туманидаги 6-сонли МТТда болалар оммавий заҳарлангани айтилмоқда. 10 нафар тарбиячи туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган. Вилоят прокуратураси ҳолат бўйича терговга қадар текшириш бошлангани маълум қилди.

Андижонда 37 киши овқатдан заҳарланди
7 июл 2022, 09:33

Андижонда 37 киши овқатдан заҳарланди

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида 37 киши «нонбургер» дан заҳарланди. Уларнинг 17 нафари шифохонага ётқизилди.

Самарқандда 15 киши эҳтиборсизлик оқибатида овқатдан заҳарланди
8 октябр 2020, 18:02

Самарқандда 15 киши эҳтиборсизлик оқибатида овқатдан заҳарланди

Самарқандда хонадонлардан бирида туз ўрнига натрий нитрат сепилган товуқ кабобни истеъмол қилган 15 киши заҳарланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг